Contenuto
БОЛАЛАРГА ҚАЛТИС ВАЗИЯТЛАРДАН ҚАНДАЙ ЙЎЛ ТУТИШНИ ЎРГАТИШ ЖУДА МУҲИМ! Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ишланган мазкур видеоролик жуда ҳам актуал ва долзарб мавзуда суратга олинибди. Буни ҳар бир қиз, ҳар бир бола кўриши лозим деб билдим. Албатта уйга бориб бу роликни қизларимга ҳам кўрсатаман. Ўзи доим подъездда бегоналарни кўрсанг ҳеч қачон эшикни очма қайтиб кўчага чиқиб кет деб уқтираман. Болаларимизни хатарлардан асраш учун уларга юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида гапиришимиз керак. Болаларингизни мактабга боғчага кузатаётганда уларни Аллоҳга омонат қилинг, Аллоҳ омонатларига ҳиёнат қилмайди! Ролик учун Оила ва хотин-қизлар қўмитаси Ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаевага раҳмат! БОЛАЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ҲEЧ БИР ҲОЛАТГА БEЭЪТИБОР БЎЛМАНГ!