Contenuto
Дунёда содир бўлаётган кўплаб разолат ва жоҳилликларга шубҳасиз билимсизлик сабаб бўлмоқда. Инсон чиройли ва сермазмун яшаб ўтиши учун тинимсиз ўз устида ишлаши ва билим эгаллаши лозим. Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 40-Давлат ихтисослаштирилган мактаб интернатининг 40 нафар битирувчисидан 25 нафари IELTS ва CEFR сертификатларини қўлга киритишибди, жуда қувондим👏👏БАРАКАЛЛА! Болларимизни илмга қизиқтирган устозлари ва ота-оналарига раҳмат. Иллоҳим катта ҳаёт йўлида сизларга бахт ва омад ёр бўлсин! Илм бизни бахтга етакловчи энг тўғри ва ягона йўлдир. Бугун илм эгаллашга чанқоқ болларимизни кўриб, Иншоллоҳ келажагимиз яхши бўлади деб ишонаман. БОЛАЛАР, АЛЛОҲИМ ИЛМИНГИЗНИ ЗИЁДА ҚИЛСИН🤲 Мени излаб топиб, ажойиб янгиликни баҳам кўрган Хўжаобод тумани ҳокимининг матбуот котиби Соҳибилло Ҳамзаевга алоҳида раҳмат.