TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
15 МАМЛАКАТДАН 130 НАФАР КИМЁ ФАНИДАН БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР ХИВАГА КЕЛАДИ Мақсад Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган Абу Райҳон Беруний номидаги Халқаро кимё Олимпиадасида қатнашиш. Германия, Туркия, Озарбайжон, Ҳиндистон, Ветнам, Жазоир, Бразилия, Беларусь, Россия, Қозоғистон, Оман Султонлиги, Грузия, Туркманистон каби Давлатларидан келаётган 130 нафар мактаб ўқувчилари билан биргаликда Ватанимиз шарафини 16 нафар ўқувчи ҳимоя қилади. Ўқувчиларнинг билимини баҳолаш учун 7 нафар Халқаро ҳакам жалб қилинган. Ўқувчиларимизга мазкур Олимпиадада омад ва зафарлар ёр бўлишини тилаган ҳолда, ушбу халқаро даражадаги мусобақани муносиб тарзда ўтказишда юзимиз ёруғ бўлишини тилайман.