Contenuto
1-СИНФГА ҚАБУЛ БОШЛАНДИ 👨👩👧Ота-оналарга қуйлайлик яратиш ва қабул жараёнларини тартибли ташкил этиш мақсадида 1-синфга қабул 2 босқичда амалга оширилади. 📌1-босқич.20 июнидан 31 июлига қадар мактабларга маҳаллий ҳокимлик қарорлари билан бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилади. 📌2-босқич. 1-15 август кунлари микроҳудуддан ташқари қўшимча қабул жараёнлари амалга оширилади. Бунда, умумтаълим мактабларининг ўқувчи ўрни, малакали педагог кадрлар билан таъминланганлиги, синф хоналарининг етарли эканлигини инобатга олган ҳолда амалга оширилади. ✅43 та туман (шаҳар)да 1-синфга қабул жараёнлари электрон шаклда давлат хизматлари орқали амалга оширилади. Бунда, ота-оналар 20 июнь соат 12:00дан бошлаб my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишлари мумкин. ✅ Қолган туманларда анъанавий шаклда, яъни бевосита мактаб томонидан қабул қилинади. 📣Батафсил маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки ☎️ 71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин. Маълумот учун: 2023-2024 ўқув йилида республикамиз бўйича 730 мингдан ортиқ бола1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган. Эслатиб ўтамиз: “Таълим тўғрисида”ги Қонунга асосан болалар, улар 7️ ёшга тўладиган йилда мактабга қабул қилинади. Яъни бу йил 1-синфга 2016 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар туғилган болалар қабул қилинади.