Contenuto
Жуда кўп профессор-ўқитувчиларни йиғиб, бир самолётга ўтказишибди… Самолёт эшиклари ёпилиб, учишга тайёрланганда барча профессорларга бу самолёт уларнинг талабалари томонидан ясалганлиги айтилибди. Буни эшитган барча профессорлар, биргина профессордан и ташқари самолётдан чиқиш учун эшикка отилишибди. Ўша профессор ҳеч бир хавотирсиз самолёт ичида ўтиришда давом этибди. Ундан сиз нимага қочмаяпсиз деб сўрашганда, Профсессор “ахир конструкторлар менинг талабаларимку” дея жавоб берибди. Шунда ундан: “Талабаларингизни яхши ўқитганингизга шунчалик ишончингиз комилми” деб сўрашади. У эса шундай жавоб беради: “Мен бу самолёт учишига умуман ишонмайман…” …Жуда ачинарли, шундай эмасми?! Сиз ўқитган ўқувчилар аслида эртага ана шу бўлажак шифокор, ўқитувчи, муҳандис ва бошқа масъулиятли касб эгалари саналадилар. Сиз ўзингиз ўқитган ўқувчилар билимига қанчалик ишонасиз? Умуман болаларнинг билимли ва салохиятли бўлишларига қайси омиллар сабаб. Нима қилсак болаларимизни билимли ва салоҳиятли қила оламиз?