TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2313

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni4,260Numero di visualizzazioni
Pubblicato25 lug25/07/2023, 17:13
Contenuto del post

Contenuto

Биласизми жудаям хафаман! Илмга бўлган эътиборни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз керак! Кеча Швейцарияда кимё фанидан ўтган олимпиадада 2 нафар ўқувчимиз ОЛТИН, яна 2 нафари кумуш ва бронза олиб Ватанимиз байроғини баланд кўтаргани ҳақида хабар чиқардик. Кўп ОАВга ташлаб бердим, лекин афсус уларга қизиқ туюлмади чоғи чиқмади 😔 Агар бирор спортчи халқаро мусобақада ғалаба қозонса борми, улар ҳақида гапирмаган қолмасди… Шунчаки ғолиб бўлган Болалар, уларнинг ота-оналари ва устозлари учун хафаман. Ҳурсанд булишардида ўзларини ОАВдаги янгиликларда чет элдан туриб ўқиб… Халқаро олимпиадада Олтин олишсаю улар ҳақида ОАВ гапирмаса😔😔 Агар лозим топсангиз шу ғалаба билан ўз саҳифангизда бўлишиб, болаларимизни табриклаб қўйинг! Ижтимоий тармоқ орқали болаларимизни қаҳрамон қилайлик! Эслатиб ўтаман, кеча 90 га яқин давлатдан 350 нафарга яқин ўқувчи иштирок этган олимпиадада Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Азизбек Назаров ҳамда Учтепа туманидаги 81-мактабнинг 10-синф ўқувчиси Абдуллоҳ Маҳмудов олтин медаль, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода Ҳакимова кумуш медаль ҳамда Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Соҳибжон Дилмуродов бронза медалларини қўлга киритди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Иқтидорли ёшларни аниқлаш ва юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг узлуксиз тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ олтин медаль олган ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари (165 млн сўм), устози 450 баравари(148,5 млн сўм) миқдорида, кумуш медаль учун ўқувчи 300 баравар (99 млн сўм), устози 250 баравар (82,5 млн сўм) ҳамда бронза медаль учун ўқувчи базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари (66 млн сўм), устози 150 баравар (49,5 млн) пул мукофотлари билан тақдирланади.