TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2314

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni8,150Numero di visualizzazioni
Pubblicato26 lug26/07/2023, 11:35
Contenuto del post

Contenuto

10 ёшли Чарос Испанияда бўлиб ўтган халқаро танловда барчани ҳайратга солди Жорий йилнинг 10-13 июль кунлари Испанияда ўтган “Sea sun festival” халқаро танловида Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридаги 15-мактабнинг 5-синф ўқувчиси Чарос Абсоатова муваффақиятли иштирок этиб, олтин медаль соҳибаси бўлди. Чарос дутор чалиш сирларини устози, Халқ таълими аълочиси Муҳаббат Шодиевадан ўрганиш учун Термиз шаҳридан Шерободга қатнайди. Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов кўмагида халқаро танловида иштирок этган иқтидорли ўқувчи ўз ижроси билан барча иштирокчилар таҳсинига сазовор бўлди. Молодец Чарос!