Contenuto
"Аяжон кечиринг ишончингизни оқлолмадим..." "Сен бошқачасан, ҳаммаси ўзингга боғлиқ..." — Ҳаётидаги муҳим синов олдидан шу сўзларни ёдга оладиган Шаҳзода ҳақида аввалроқ ёзганим ёдингиздами? Куни кеча Швейцарияда бўлиб ўтган Халқаро кимё олимпиадасида Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Шаҳзода КУМУШ медаль соҳиби бўлди. У ўзининг бу натижасидан қониқмай. Ота-онасидан кечирим сўрамоқда! Хўш, ота-она қизларининг бу ютуғи ҳақида нима дейди, улардан кечаётган ҳис-туйғулар қандай? Булар ҳақида "Замон" информацион дастури журналисти Sohiba Akromova тайёрлаган репортажни кўриб, ўзимни ҳам кўзимга ёш келди. Олтинга бор йўғи 1 қадам етмаган Шаҳзода ота-онасини олдида ўзини айбдор санаяпти. Қани эди ҳамма ўзига мана шундай талаб қўя олганида... Аслида Халқаро аренага чиқиб Кумуш олиш қанчалик имтихор! Шаҳзода ўзининг билими, тинимсиз меҳнатлари ортидан оиласига 99 миллион сўм мукофот олиб киряпти. Ота-она учун миллиардларга тенг фахр ва ғурурни-ку айтмаса ҳам бўлади. Барча қизларимиз Шаҳзода каби илмга чанқоқ бўлсин, шу қатори мени қизларим ҳам🤲