TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2318

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,780Numero di visualizzazioni
Pubblicato2 ago02/08/2023, 10:41
Contenuto del post

Contenuto

"Келажаги порлоқ юқори ҳақ тўланадиган касблар йўқ, аммо келажаги порлоқ бўлган мутахассислар бор" Мен доим бир нарсани такрорлайман: Инсон қайси касбда бўлмасин, уни бор меҳри билан сидқидилдан адо этса шубҳасиз унинг мевасини кўради. Эҳтимол, қандайдир "юлдузли" муваффақиятга эришмассиз, аммо танлаган касбингизни меҳр ва сидқидилдан адо этишнинг ўзи ҳам бу улкан муваффақиятдир. Касбини севган одам ишламайди, у шунчаки қилаётган ишидан завқ олади. Юлдуз Мусаева cингари устозларимизнинг мана шундай постларини кўриб хурсанд бўлиб кетаман. Кимлардир ўзи танлаган касбидан нолиётган бир пайтда бошқалар ўқувчиларини кутиб олишга мана шундай меҳр билан тайёргарлик кўрмоқда. Орамизда бундай устозларимиз кўплигини ҳам биламан. Касбингизга бўлган меҳр учун раҳмат! Хўш, азиз устозлар, сизларда янги ўқув йилига тайёргарлик ишлари қандай кетмоқда? Сиз ўқувчиларингизни соғиндингизми?