Contenuto
Мана бу ролик ёдингиздами? Болаларнинг меҳри интернетни “портлатганди”. Видеода Самарқанд шаҳридаги 34- умумтаълим мактаби ўқувчилари мактаб фарроши Мақсуда опа Қамбаровани таваллуд куни билан табриклаганликлари акс этган. Бугунги болалар жуда креатив. Улар қўлларидаги гаджетларда санъат асарлари ярата олишларини барчамиз биламиз. Шуларни инобатга олиб, Мактабгача ва мактаб вазирлиги ТАНЛОВ ЭЪЛОН ҚИЛДИ! Танлов шартларига кўра ўқувчилар ўқитувчилари ҳақида ижобий ролик суратга олишлари лозим. Ғолиб ўқувчилар устозларининг байрамига ўқитувчисига қуйидаги совғалардан бирин ютиб олишлари мумкин👇👇 1-ўринга МОНОБЛОК 2-ўринга КОМПЬЮТЕР 3-ўринга НОУТБУК! Устозни улуғловчи бу роликда ҳар қандай ИЖОДИЙ ЁНДОШУВ ОЛҚИШЛАНАДИ! Роликни #Ustozimga хэштеги билан ўз саҳифангиз ҳамда ушбу ҳаволадаги https://www.facebook.com/uzedu/ пост остида қолдириш лозим. ВАҚТ КЕТДИ! Ўқитувчилардан ушбу танлов ҳақида ўқувчиларини хабардор қилиш сўралади.