Contenuto
Ҳаёт жуда ширин! Қоронғуликда ёруғ нур шуласида ўтирган боланинг оқ-қора суратини кўряпсизми?! Уни бир неча кун оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётган онко-гематологик бемор бола у ердан чиққанидан сўнг илк кечада чизиб битказган. Ҳозир ҳам унинг аҳволи жуда оғир. Унга саратон ташхиси қўйилган… Шифокорлар умид йўқ дейишган… Ундан суратинг сотилса пулини нима қиласан деб сўрашганида қишга кийим оламан деган жавобни берган… Инсоннинг умиди ҳеч қачон сўнмайди, улкан умидлар билан яшайди банда🤲 Боланинг дардларига шифо бериб, 100 қишни кўриш насиб қилсин. Суратлардаги болажонларнинг қўлчаларига қаранг, жажжи қўлчаларга нина суқилган. Туну-кун бу қўлчалар ана шу игналар билан юришади😢 Бугун Мактабгача ва мактаб вазирлигидаги кўнгилли ҳамкасбларимиз билан онкологик ва гематологик (оқ қон) билан касалланган болаларга озгина бўлсада моддий ёрдам бериш мақсадида “Сен кучлисан” хайрия тадбирида қатнашдик. Унда бемор болажонларнинг ўз қўллари билан чизилган суратлар сотувга қўйилди. Уларни имконимиз қадар сотиб олиб, болаларнинг даволанишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилдик. Бугунги кунда Гематология Марказида Вазирлик қошида ташкил этилган “Меҳрли мактаб”да ҳам 100 дан ортиқ бола таълим-тарбия олади. Бугун мактабимиз ўқувчи ва тарбияланувчиларининг ҳам ижод намуналари қўйилди сотувга. Савобталаб юртдошларимизнинг борига шукр. Тадбирга бефарқ бўлмаган ҳар бир инсонга ва ташкилотчиларга катта раҳмат. Аллоҳим савобли амалларингизни Ўзи даргоҳида қабул қилсин, ҳеч бир банданинг боласи касал бўлмасин, дунёдаги жамийки бемор болажонларга Яратгандан шифои-комил сўрайман🤲