TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Бу қизчанинг исми Гулзода. У сизу-биз каби ёруғликни кўра олмайди, лекин зулмат ичида бўлса ҳам келажакка катта умидлар билан боқади. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги 18-сонли "Нурли маскан" мактаб-интернати ўқувчиси Гулзоданинг энг катта орзуси машҳур хонанда бўлиш экан. У мақсади йўлидаги ҳаракатларини бугундан бошлаб юборган. Қизалоқ интернат қошида ташкил этилган "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Фольклор" тўгарагига қатнайди. Унинг кўзчалари кўрмаса ҳам хотираси жуда яхши, ҳар бир нарсани жуда тез эслаб қолади. Биламиз, бугун интернет исталган инсонни машҳур қилиш каби катта қудратга эга. Келинг, биргаликда орзулари осмон қизалоқнинг ижроси билан саҳифаларимизда бўлишиб, уни машҳур қилишга ҳисса қўшамиз.