TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2358

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni4,200Numero di visualizzazioni
Pubblicato21 set21/09/2023, 15:11
Contenuto del post

Contenuto

ЎҚУВЧИЛАРДАН ЯНА БИР КУТИЛМАГАН МЕҲР ИЗҲОРИ Самаркандлик бир гуруҳ ўқувчилар мактабларидаги тозалик фариштаси бўлмиш Гулбаҳор опани таваллуд кунлари билан улар учун кутилмаган тарзда мана шундай табриклашди. Меҳрга тўла ўқувчилар 19-мактаб ўқувчилари. Гулбаҳор опанинг ҳурсандчилик ва ҳаяжонларини кўриш мушкул эмас. Мактаб раҳбари Озода опанинг айтишича, Гулбаҳор опанинг ўзлари ҳам жуда меҳрибон инсон бўлиб, ҳар бир боладан ўзларининг меҳр ва эътиборларини аямайдилар. Болаларни катталарни ҳурмат қилишга, атрофни озода тутиш қанчалик муҳимлигини доим уқтириб борадилар. Бир сўз билан мактаб ўқувчи ва ўқитувчилари улардан миннатдор ва улар меҳрларини шу тарзда изҳор қилишган. Аввалроқ Самарқанд шаҳридаги 34-мактаб ўқувчилари фаррош опаларига мана шундай мкҳр изҳори қилишганди. Офарин болалар! Меҳрларингиз сизларни бир умр тарк этмасин🤲