Contenuto
Ёдимда, мактабда 7-синфга ўтганимизда Химия фани ўқитила бошлади. Ва бизга бу фандан Рахим ака деган ёш ўқитувчи дарс бера бошлади. Бизни Кимёвий турли моддаларнинг хусусиятлари ва хоссалари, уларнинг бир-бири билан ўзаро таъсирини шу қадар қизиқарли қилиб тушунтирар эдиларки биз танаффус бўлиб кейинги дарсга кетиш керак бўлса ҳам олдиларида савол бериб, масала ишлардик. Афсус бу ҳолат узоқ чўзилмади, нима сабаб бўлди билмайман, тез орада улар мактабдан кетдилар ва кейинги ўқитувчи биздаги бу қизиқишни давом эттира олмади. Ким билсин? Балки бугунги кунда зўр врач бўлармидим. Яна бир устозим бор эдилар Умида опа. Улар бизга Чизмачилик фанидан кирганлар. Бизга ўз фанларини шундай ўтар эдиларки гўё биз бўлажак архитектордай. Ҳеч қачон шу стозимдан минг ҳаракат қилмай "5" баҳо ололмаганман. Бир марта 8 март байрами муносабати билан ҳамма қизларга 1 баҳо қўшиб берганларида 4 баҳоим "5" бўлган. Шунда мендан бахтиёр одам йўқ эди😂 Сизда ҳам мактабда мактабни тугатгандан кейин неча йил ўтган бўлмасин, доимо алоҳида илиқлик ва миннатдорчилик билан эслайдиган устозларингиз бўлса уларни #Yodimdasiz Челленжида қатнашинг! Энг чиройли хотираларни яқинлашиб келаётган 1 Октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги каналида эълон қиламиз, суратлари билан бўлса яна яхши. "Ҳатто танаффус пайтида ҳам ўқувчилар мен билан тарих ҳақида гаплаша бошлашди" — Навоийлик тарих фани ўқитувчиси Маҳмуд Ҳамраевнинг фаолияти ҳақида ўқир эканман устозларим ёдимга тушди. P.S. Суратни постга алоқадорлик жойи: бу ўша устозларим ўқитган жонажон мактабим. Дарвоқе, қизларим бу мактабда ҳеч қачон ўқимаган. #Ёдимдасиз