Contenuto
ЎҚИТУВЧИГА 2 ХОНАЛИ УЙ! Самарқанд шаҳридаги 1-мактабнинг собиқ ўқувчиси, кўчмас мулк билан шуғулланувчи тадбиркор Шерали Саидов ўқитувчиси Умида Мўминовага 2 хонали уй совға қилди. Унинг ҳаракати жамоатчилик эътирофига сазовор бўлмоқда. Мен аввалроқ Ўзбекистон қаҳрамони, қашқадарёлик ўқитувчи Муҳаббат Шароповага собиқ ўқувчилари пойтахтдан уй совға қилгани, қоракўллик ўқувчилар устозларига автомобиль совға қилишгани ҳақида эшитганман. Кеча устозларимизни табриклаб, меҳнатингиз самарасини бугун кўрмассиз, аммо касбини муҳаббат билан, чин қалбидан адо этган инсон бир кун келиб, албатта унинг маҳсулини кўради деганимда айнан шуларни кўз олдимга келтиргандим. Яна қайси касб эгаларига етти ёт бегона инсонлар шундай совғалар қилишади?! Ҳеч қайси! Фақат Устозлар шундай бахтга сазовор бўлиши мумкин! Фақат сиз ўқувчингиз қалбида шундай из қолдирасизки, ўқувчиларингиз буни умрбод унутмайдилар👏👏👏 Аллоҳим ҳар биримизни устозларимизга уй совға қилишга қодир ана шундай саҳоватли инсонлардан қилсин! Тадбиркоримизнинг бундан кейинги ишларида омад ва зафарлар ёр бўлсин! Қилганлари миллиард баравар кўп бўлиб қайтсин ўзларига🤲