TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2403

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,270Numero di visualizzazioni
Pubblicato17 nov17/11/2023, 12:43
Contenuto del post

Contenuto

БОЛАНИНГ МУВАФФАҚИЯТЛАРИНИ ПУЛ БИЛАН РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИМИ? "Болани яхши ўқигани, илмга бўлган интилишини рағбатлантириш шарт ва зарур. Керак бўлса бу амалиётни Республика бўйлаб жорий қилиш керак" Андижонлик устознинг ўқувчиларига стипендия бергани жамоатчилик томонидан илиқ кутиб олинди ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Аслида болаларни пул билан рағбатлантириш қанчалик зарур? Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ўқитувчи, профессор, ярим асрдан кўп умрини таълимга бағишлаган устоз Мирфозил Мирзаахмедов домла қўнғироқ қилиб, жуда ҳам яхши мавзуга қўл урилгани ва устознинг бу ҳаракатини қўллаб-қувватлашларини билдирдилар ҳамда бу борада ўзларининг бошқа қимматли таклифларини билдирдилар. "Болани яхши ўқигани, илмга бўлган интилишини рағбатлантириш шарт ва зарур. Керак бўлса бу амалиётни Республика бўйлаб жорий қилиш керак. Масалан, бой саҳоватли юртдошларимиз бор, улар керак бўлса 4 тадан аълочи ва илмга чанқоқ ўқувчиларни оталиққа олиши ҳамда уларнинг интилишларини қўллаб-қувватлаши лозим. Керак бўлса кийим-кечаги, ўқув қуроллари, еб-ичиши, қўшимча дарс ва тўгаракларга бориши учун ёрдам беришини йўлга қўйиши керак. Мен бир шовотлик фермерни билардим, улар бир неча йил олдин борганимда, бир нечта болани ўқитиб, уларни ўқишидан тортиб, ейиш-ичиши, кийинишигача ҳомийлик қиларди. Бундай инсонлар кўп жамиятда деб ўйлайман. Биз уларга бу ташаббус ғоясини қўллаб-қувватлашларини илгари суришимиз керак. Билимга чанқоқ болаларнинг ҳаёли рўзғор ташвишлари билан эмас, илм билан банд бўлиши керак. Ночор оилаларда улғаётган илмга чанқоқ қанчадан қанча болалар бор, уларни қўллаб-қувватлаш шарт ва зарур! Андижонлик устознинг бу ҳаракатлари жуда ҳам таҳсинга сазовор, ким билсин айнан шу биргина стипендия орқали болага берилган мотивация унинг ҳаётини ўзгаришига сабаб бўлар... Афсуски, жамиятимизда кўпроқ муаммоли ёшларга эътибор қилинади. Иш фаолиятимдан биламан уларга керак бўлса совға-саломлар бериб, бу йўлдан қайтармоқчи бўламиз. Лекин бу билан биз илмга интилаётган болаларга мана шундай безори болаларга эътибор кўпроқ демак шундай бўлсак яхшироқ деган фикр сингиб қолишига сабаб бўлишимиз мумкин. Эҳтимол бундай савобли амалларни қилаётган саҳоватли тадбиркор инсонларимиз кўпдир, эҳтимол бу ташаббусни энди қўллаб-қувватлашар. Президент мактабларида яхши шароитларда ўқиётган илмли болаларимиз бор, лекин бу мактабларда саноқли болаларни ўқитиш имкони мавжуд, лекин биз билмаган қанчадан қанча яна улардан кам бўлмаган болалар бор, улар оилавий шароит сабабли илм олиш йўлидан эмас, ҳаёт ташвиши йўлидан боришлари мумкин. Мирфозил домла айтганларидай саховатли тадбиркорларимиз билан бирга имкон қадар шундай болаларни қўллаб-қувватласак албатта келажагимиз ҳақиқий маънода порлоқ бўлади.