TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2411

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni3,370Numero di visualizzazioni
Pubblicato20 nov20/11/2023, 16:25
Contenuto del post

Contenuto

“Бир кун ўқувчимнинг палатадош дўсти вафот этди. Эртаси куни ўқувчим келиб “Устоз, мен ҳам бир кун ўламанми?” деб сўраганида жудаям қийин аҳволга тушдим” Болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунология марказига кириб боришинг билан юрагинг алланечук бўлади. У ерда болажонлар учун даво топиши ва таълим олиши учун барча шароитлар яратилган. Бироқ саломатлигинг олдида буларнинг ҳеч бири татимайди. Гематология ва онкология билан хасталанган болалар таълимдан узилиб қолмасликлари мақсадида ташкил қилинган «Меҳрли мактаб» устозларини мен метин ирода ва матонат соҳиблари деб биламан. Бугун Госпиталь таълимнинг ўзига хосликлари ҳақида “Меҳрли мактаб”нинг жонкуяр ва меҳрибон устозларидан бири Дилдора Турсунова билан суҳбатлашдик: “Биринчи навбатда бу ерга даво истаб келган ота-оналар билан ишлаймиз, болаларни мактаб ва боғчаларга жалб қилишга ҳаракат қиламиз. Сабаби дард билан курашаётган бола бу ерга келса дардини унутади. Дарсга қатнашиш кўнглига сиғмайдиган ота-оналар ва болалар ҳам бор. Уларга "Бир марта дарсда қатнашиб кўргин" деб мотивация берамиз, сабаби бу ерда бола дардини оз фурсатга бўлсада унутади ва албатта келажакка умиди пайдо бўлади. Ҳар бир ўқувчимни ўз фарзандимдай яхши кўраман. Бир кун бир ўқувчимизнинг палатадош дўсти вафот этди. Эртаси куни ўқувчим келиб “Устоз, мен ҳам бир кун ўламанми?” деб сўраганида жудаям қийин аҳволга тушдим. Бундай ҳолатлар инсон сифатида сизни қанчалик ларзага солмасин, тушкунликка тушганингизни сездиришга ҳаққингиз йўқ! Дилдора Турсунова олдига госпитал - педагогика методологиясини яратиш ва ушбу йўналишда докторлик диссертациясини ёқлашни мақсад қилган. У соҳадаги билимларни ошириш, тажрибаларни оммалаштириш жуда муҳим, деб ҳисоблайди. Ҳар гал мактабни тарк этарканман “Жамоага қараб мактабингларга келадиган бола қолмай, ёпилиб кетинглар" деб дуо қиламан... Улар ҳам "Омийн" деб қўллаб-қувватлашади... Фарзандларингиз соғ-омон мактаб ва боғчаларига бориб-келиб юришибдими, қолган ҳаммасини уддаласа бўлади! #Госпитал_таълим