TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2429

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,720Numero di visualizzazioni
Pubblicato3 dic03/12/2023, 09:28
Contenuto del post

Contenuto

Видеодаги қаҳрамонимиз Даврон Хидиров. У болалигида оғир хасталикдан сўнг эшитиш имкониятидан маҳрум бўлган. Шунга қарамасдан ота-онасининг эътибори ва ғамхўрлиги сабабли соғлом тенгдошлари каби умумтаълим мактабни аъло баҳолар билан тугатган. Мактаб давриданоқ у спортнинг Таэквондо тури билан мунтазам шуғулланиб келган. У бир неча бора Осиё ва Олимпиада ўйинлари ҳамда Жаҳон чемпионатларида ғолибликни қўлга киритган. Даврон Хидиров 2009 йилдан буён ўзи сингари эшитишида нуқсони бўлган болаларни жисмонан соғлом ва маънан етук бўлиб вояга етиши учун 101-сонли мактаб-интернатида жисмоний тарбия фанидан дарс бериб, “Таэквондо” спорт тўгарагига раҳбарлик қилади. Унинг ўқувчилари кўплаб Халқаро спорт мусобақаларида қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқдалар. Хусусан, 2017 йилда Хитой Тайпеида ўтган Осиё чемпионати, Бразилияда бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларида бронза медалларини, Бишкекда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 13 та медални қўлга киритишган. Даврон ва унинг ўқувчиларида бундай ютуқлар жуда кўп. Давроннинг ютуқлари Давлатимиз томонидан ҳам муносиб баҳоланиб келинмоқда, хусусан Давлатимиз раҳбари томонидан 2018-йил икки хонали уй совға қилинган. Ҳозирги кунда мураббий шогирдларини 2024-йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати ва 2025-йилда Японияда бўлиб ўтадиган олимпиада ўйинларига тайёрламоқда. Имконияти чекланган бўлишига қарамай юқори натижаларга эришаётган юртдошларимиз жуда кўп. Фурсатдан фойдаланиб, Даврон сингари юртдошларимизга ҳаётлари бахт ва қувончларга тўла бўлишини тилаб қоламан. Омад ва ўзингизга бўлган ишонч сизларни ҳеч қачон тарк этмасин!