TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2430

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni4,620Numero di visualizzazioni
Pubblicato4 dic04/12/2023, 12:24
Contenuto del post

Contenuto

"УЛАР МАТЕМАТИКАНИ КЎЧАДАН ЙИҒИЛГАН БАКЛАЖКА ҚОПҚОҚЛАРИ ВА ТОШЛАР ЁРДАМИДА ЎРГАНИШАДИ..." "Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр", деб бежизга айтишмайдида... Ушбу видео ва фотоларга мухрланган тасвирлар шубҳасиз барчамиздан шукрона туйғуларини уйғотиши табиий, ҳар ҳолда мендан айнан шундай туйғулар кечди. Бу болалар Танзания давлати мактабларидан бирининг ўқувчилари ва бу мактаб марказдаги яхши мактаблардан бири... "Мактабларда шароит жуда оғир, бир синфда 100 нафаргача ўқувчи таълим олади, лекин шунга қарамай уларда келажакка ишонч катта, уларнинг ўқишга бўлган қизиқиши, завқи ва билимга иштиёқи мақтовга сазовор. Юзлари табассум, кўзлари умидга тўла. Улар математикани ашулалар айтиб ўрганишади, кўчадан топилган тош, баклажка қопқоғлари, чиғаноқлар мактаблардаги тарқатма материал экан. Кичик синфларда болалар парталарда ўтиришмайди. Биз борган мактаб яхшироқ шаҳар мактаби. Мактабда дарсликларни асрашни ўргатишади, бир дарсликдан 4 кишигача фойдаланади. Ичимлик суви йўқ, ўзларининг чашкачаларида сувни маълум бир ажратилган вақтларда тозалатиб ичишади Оддий мактабда кўзи ожиз болажонлар ҳам таҳсил олади, уларга қўлидан келадиган касбларни ўргатишар экан", — дейди айни дамда Танзания давлатида бўлиб турган Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Стратегик ривожлантириш ва халқаро рейтинглар бошқармаси бошлиғи Лазиз Хўжақулов. "Қасамки агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман" ("Иброҳим" сураси, 7-оят)