Contenuto
"СИЗНИ ҚУЧОҚЛАГАНИМДА, ҲАММА НАРСАНИ УНУТАМАН…" Қизим Шахлонинг бир одати бор, ҳар қандай ҳолатда, истаган пайти келиб, мени қучоқлаб олади ва менга суяниб узоқ туриб қолади. Мен эса сабрим чидамай баъзида "бўлдими, қизим?", деб ишим билан шуғулланиб кетар эдим... Бир неча кун бўлди, қизим "Ойижон, биласизми сизни узоқ қучоқлаб турсам, дам оламан ва ҳамма нарсани эсимдан чиқараман" деб қолди. Мен бу гапни эшитиб, ҳижолат бўлиб қолдим. Ва энди қизим қучоқлаганида токи унинг ўзи қўйвормагунча мен ҳам уни қучоқлаб туравераман. UNICEF'нинг ёзишича, муваффақиятли ота-оналарнинг асосий 4 қоидасидан бири айнан болани қучоқлаш экан. Бола ота-онасининг бағрида ўзини ҳимояда ҳис қилар экан. Дарвоқе, қучоқлагшган вақтда боланинг бўйига тенг келадиган ҳолда ўтириб, уларнинг кўзларига қараш ҳам муҳим экан. Болалар учун қучоқлашиш бу ота-она севгисидан озиқланиш, ўзини хавфсиз ҳис қилиш ва ташвишлардан халос бўлиш имконияти экан. Бугун интернетдаги мана шу расм қизим билан куни кеча бўлган шу суҳбатни ёдимга солди ва уни сизлар билан бўлишгим келди. Сиз-чи, фарзандларингизни ҳар куни бағрингизга босиб қучоқлайсизми?