Contenuto
👨🏫Ўқитувчи ва тарбиячиларнинг бир ҳислатига доим қойил қолганман! Бу уларнинг эринмай бир синф болани бирор ерга эринмай олиб юриши. Музей дейсизми, театр, концерт, ҳайвонот ёҳуд ботаника боғлари, хуллас ана шундай жойлардан болаларимиз устозларимиз сабаб баҳраманд бўладилар. Тўғрисини айтаман, она сифатида фарзандларимни шундай жойларга олиб бориш эриш туюлади кўпинча🙈 Лекин устозларимиз бир тўда болани олиб, эринмай ана шундай жойларга саёҳатлар уюштиришади. Қойил сизларга!!! Таълимда ишларканман баъзида ота-оналар ўқитувчимиз театрга олиб бориш учун пул йиғяпти деб “шикоят”қилишган ҳолатлар ҳам бўлган. Мен шундай пайтда, хўш ўзингиз болангизни охирги марта қачон маданий хордиқ чиқарадиган жойга олиб бордингиз деб сўрайман. Шунда улар ҳам ўйлаб қолади айтган гапига… Устозлар ростан ҳам ажойиб инсонлар, шунча болани масъулиятини бўйнига олиб, ўз фарзандидай ғала-ғовурига чидаб олиб юриш улардан бошқанинг қўлидан келмайди! Бугун Шахло қизимнинг устози ҳам Республика болалар кутубхонасига олиб борибдилар ўқувчиларини тўплаб, барака топсинлар. Олам- олам таасуротлар билан келди қизим. Устозингни борларига шукр дедим! Бизни болаларимиздан меҳрини ва вақтини аямайдиган устозларимизга минг раҳмат! Сиз ҳам ўқувчиларингизни шундай жойларга олиб юрасизми?