TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2453

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni3,460Numero di visualizzazioni
Pubblicato12 feb12/02/2024, 13:49
Contenuto del post

Contenuto

12 февраль. МАКТАБГАЧА ВА МАКТАБ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИДАГИ СЎНГГИ ИШ КУНИМ. Ўйлаб кўрсам чорак асрлик фаолиятимнинг сўнгги тўрт йилида таълим соҳаси аҳли, ўқитувчи ва ўқувчилар, ота-оналар ва болажонлар билан ишладим. Таълимни ривожлантириш учун бор идроким, салоҳиятим, имкониятимни ишга солишга ҳаракат қилдим. Касбимда қадр топдим. Ҳа, ҳаётимнинг сўнгги тўрт йиллик даври ўзгача бўлди... Кечагидай ёдимда, 2020 йил вазир Шерзод Шерматов мамлакатимизнинг энг катта ва муҳим бўғини саналган Халқ таълимининг Ахборот сиёсатини ишониб топширдилар. Зиммамга улкан масъулият юклатилаётганини билар эдим... Ишга киришган илк кунларим соҳанинг нақадар улканлигини кўриб, эплолишимга шубҳа қилиб йиғлаган пайтларим ҳам бўлди. Лекин “Мен буни уддалайман!” деб олдимга катта мақсад қўйдим. Ўтган йиллар давомида вазирлик жамоасидан жуда кўп нарса ўргандим, ўсдим, тизимни чуқур ўргандим. Жамоам билан таъим соҳасида мавжуд ҳар бир муаммоли масалаларга ечим топишга ҳаракат қилдик, изландик, керак бўлса бахслашдик. Мамлакатимизнинг чекка ҳудудларидаги иқтидорли ўқитувчи ва ўқувчиларни кашф қила олдик... Жамоавий ишимиз бесамар кетмади, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати ТОП учталикка кирдик, сўнгги рейтингда эса 139 та республика даражасидаги ташкилот ва идоралар ичида ЭНГ ЮҚОРИ КЎРСАТКИЧНИ (95,6 балл) қайд этиб, 1-ўринни эгалладик. (Бу учун мен билан елкама-елка ишлаган жамоадошларимга миннатдорлик билдираман) Иш фаолиятимга ўзгартириш киритиш вақти келгандир. Қалбимдан нима кечаётганини англаётган бўлсангиз керак. Ҳар куни кутадиган иш столим... Қадрдон жамоам... Бугун улар билан хайрлашдим. Айни вақт фаолиятимни қаерда давом эттиришимни аниқ айта олмайман. Аллоҳим қўллаб, дуоларингиз билан яхши янгиликларни бўлишишимга ишонаман. Фурсатдан фойдаланиб, бугунгача ёнимда турган ҳар бир ҳамкасбимга, мени қўллаб-қувватлаган таълим фидойилари бўлган устозларимизга, дўстларим ва яқинларимга самимий миннатдорлигимни билдираман. Халқ таълими вазирлигидаги фаолиятим ёрқин хотира бўлиб қолади.