Contenuto
НАВБАТДАГИ МИССИЯМНИ БЕЛГИЛАБ ОЛДИМ! Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигидаги фаолиятимни якунлар эканман, олдимда кейинги фаолиятимни аниқлаб олиш каби мураккаб савол юзага келди. Қайси соҳада фаолиятимни давом эттирсам манфаатли бўлади деган ўйлар мени тинч қўймади. Бугун Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ортиғини ёшлар ташкил қилади ва бугун уларни ҳаётда ўз ўрниларини топишлари Давлатимиз сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири саналади. Сунъий интеллект каби компьютер технологиялари ҳаётимизга шиддат билан кириб келар экан эртага жуда кўп касблар кераксиз бўлиб қолиши хавфи мавжудлигини барчамиз билиб турипмиз. Шундай экан биз ёшларимизни бугунданоқ эртага замон талабига муносиб бўлган касбларга тайёрлашимиз бугунги куннинг энг муҳим саволи бўлиши зарур. IT ҳаётимизнинг ажралмас бўлагига айланиб улгурди. Инглиз тили ва ITни ўрганиш орқали уйимиздан чиқмасдан туриб ҳам катта даромад олиш мумкинлиги аллақачон ўзининг исботини топди. Шу боис ўзимнинг кейинги фаолиятимни Рақамли технологиялар жамоасида It Education Association билан давом эттириш қарорига келдим. Вазир Шерзод Шерматов зиммамга юртимизда туриб ҳам чет тили ва ITни ўрганиш орқали катта даромад олиш имкониятини ёшлар, ота-оналар ва умуман кенг жамоатчиликка етказиш каби масъулиятли вазифани топширдилар. Болаларимиз келажагига бефарқ бўлмаган инсон сифатида эса бу жараёнда бевосита иштирок этиш мен учун ҳам катта шараф ва улкан масъулият юкламоқда. Демак, эндиги миссиям Ўзбекистонда IT талантларни кашф этиш орқали, ёшларни соҳага қизиқтириш. Ёшларни қўллаб-қувватлаш йилида уларни бу соҳага жалб қилиш вв келгусида юқори даромад топиш имкониятларини кенгайтириш жуда муҳим. Мени кузатувчиларимнинг асосий қисми таълимга ва ёшларимиз келажагига бефарқ бўлмаган инсонлар эканлигини инобатга олган ҳолда, таълим йўналишида давом эттирадиган кейинги фаолиятимда ҳам Сизларнинг қўллаб-қувватлашингиздан умидворман. Биргаликда биз ёшларимизни ҳаётда ўзларининг муносиб ўринларини топишлари каби муҳим мақсадга эриша оламиз. #Алхамдулиллаҳ