Contenuto
"Ўзингизга бўлган ишонч сизни ҳар қандай мақсадга эриштиради" АйТига кириш учун 100 фоиз АйТи мутахассиси бўлиш шарт эмас. АйТидан мутлақо йироқ одам ҳам бу соҳада ўз ўрнини топиши мумкин. Мен бугун мутлақо бошқа соҳадаги инсонларнинг АйТида муваффақиятли фаолият олиб бораётганига яна бир бор гувоҳ бўлдим. Асл соҳаси юрист, лекин бугун IT Park Uzbekistan'да Экспорт хизматларини ривожлантириш директори лавозимида фаолият юритаётган Махлиё Муксинова IT'да ўз карьерасини бошламоқчи бўлган қизларга ўзининг 3 та маслаҳатини бериб ўтди. Бугун ушбу маслаҳатлар исталган соҳада фаолият юритиш ниятида турган инсонлар учун фойдали бўлади деб ўйлайман. Бугун Рақамли технологиялар вазирлигида Франциянинг «Women in Tech» лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳанинг очилиш маросимида қиз ва аёлларимизга ахборот технологиялари соҳасида ўрнини яхшилаш, ушбу соҳада фаолият бошлашга кўмаклашиш ҳамда соҳада ривожланишлари учун катта туртки бўла оладиган тавсиялар берилди. Бугун қизларимизнинг соҳага бўлган қизиқиши ва эришаётган ютуқлари ўзимга ҳам мотивация бўлдим. Фаолиятим доирасида уларнинг фаолияти билан бирма-бир таништириб бораман.