TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2474

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni2,900Numero di visualizzazioni
Pubblicato13 mar13/03/2024, 17:01
Contenuto del post

Contenuto

Кўпинча информатика ўқитувчилари ҳақида гап кетганда, компьютерни ёқишга деярли рухсат бермаган ўқитувчилар ҳақида эслаймиз… Биз республикамизнинг энг чекка ҳудуди Хоразм вилояти Тупроққалъа туманидаги мактабда Информатика фанидан дарс берадиган Свйёра Рўзимова билан айнан шу мавзуда суҳбат қилдик. Нима учун айнан Сайёра опа? Ўтган ҳафта Рақамли таълим маркази директори Шуҳрат Сатторов билан Хоразмда ўтган Муҳаммад Ал Хоразмий ворислари лойиҳасининг илк таасуротлари ҳақида гаплашдик. “Бу ўқитувчининг ўқувчилари учун қайғураётганини, лойиҳанинг бошидан охиригача ҳар куни ўқувчилари учун елиб-югураётганини кўриб, уни оналардан бири деб ўйладим” - дейди Шуҳрат. Бундай таърифни эшитиб, дарҳол Сайёра опани суҳбатга тортгим келди. Масофа узоқлиги тўсқинлик қилмади, суҳбатни илк бор онлайн форматда ўтказдим. Тупроққалъа жуда чекка ҳудуд, у ерда дастурчиликни ўргатадиган мактаблар ҳали йўқ, ўқувчилар дастурчиликни ўрганиш учун 60 километр узоққа Хазорасп, Урганч шаҳарларига қатнашлари керак. Сайёра опа Янги лойиҳа ўқувчиларига узоққа бормай ўрганиш имконини бераётганини севиниб гапирдилар. Сайёра опада ҳақиқий устоз тимсолини кўрдим. Фанларини ўқувчиларига энг сўнгги тенденцияларда ўргатиш учун Сайёра опа Youtube’да дарслар ўрганишларини, бунинг учун оила аъзоларидан гап ҳам эшитишларини яшириб ўтирмадилар. “Ўқитувчи ўқувчиларга фанини ўргатиш учун энг аввало ўзи фанини севиш керак” - дейди Сайёра опа. Бу ўқитувчига меҳр қўймаслик имконсиз деган хулосага келдим. IT жамият яратишни энг аввало мактабдаги устозларимиздан бошлашимиз зарур. Бунда эса Сайёра опа сингари устозларнинг роли беқиёс. Интервью сизларга ҳам қизиқ бўлади деб ўйлайман. Шундай Информатика ўқитувчиларини билсангиз албвтта отметка қилинг👇