TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2490

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni835Numero di visualizzazioni
Pubblicato14 apr14/04/2024, 09:21
Contenuto del post

Contenuto

Аксарият вазирлик ва идоралар раҳбарлари биздан энг кўп сўрайдиган масаласи бу рақамлаштириш бўйича яхши кадрлардан ёрдам, лекин Президентимиз томонларидан АйТи компанияларига яратилган шароитлар туфайли яхши кадрларга талаб юртимизда жуда қаттиқ ошган ва уларни орасидан давлат ташкилотларини режимида ишлай оладиганларини топиб тавсия этиш жуда қийин масала. Охирги 2 йилда юртимизда чет эл капитали иштирокидаги АйТи компаниялар 20 бараварга ошганини ўзи ҳам юқори малакали АКТ мутахассисларига талаб янада ошганидан далолат. Шунинг учун UZINFOCOM интеграторимиз қошида USTUDY ўқув марказини ташкил этдик ва 17 апрель12:30га режалаштирилган очилиш маросимига барчани таклиф этамиз. Жойлар чегараланганига олдиндан рўйхатдан ўтишни тавсия қиламиз: @USTUDY_uz_bot USTUDYни энг катта устувор томони нафақат теоретик билим ва хорижий тажриба ўргатилади, балки давлат ташкилотларида ахборот тизимларини амалда жорий этиб ишлаётган раҳбарлар ва мутахассислар реал ҳаётдаги ҳолатлар билан боғлаб дарс ўтадилар ва келгусида энг зўр битирувчиларни Рақамлаштириш вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардаги рақамлаштиришга масъул бўлинмаларга тавсия қилиш имкони бўлади. Батафсил маълумот: https://t.me/ustudy_uz/18