TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2493

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni747Numero di visualizzazioni
Pubblicato17 apr17/04/2024, 17:47
Contenuto del post

Contenuto

“Ҳар доим ёшларга жуда кўп грантлар ажратишни орзу қилганман” - замонавий касбларга ўқитадиган Najot Ta'lim ўқув маркази асосчиси Темурбек Адхамов таълимга бефарқ бўлмаган ана шундай инсонлардан. Бугун у ўзининг кўплаб грантлари билан ёшларнинг замонавий касбларни бепул ўрганишларига ҳисса қўшиб келмоқда. IT соҳасида фаолият бошлаганимдан буён бериладиган энг кўп савол бу “Фарзандимни қайси ўқув марказида ўқитганим яхши ёҳуд ўзим қаерда ўқисам бўлади?” - деган мазмунда келди. Ўзимда ҳам табиийки бу савол уйғонди. Ўзим дастлаб ўрганган ва кўрган ўқув марказларимни тавсия қила олдим холос. Эндиликда IT Education Association томонидан IT ўқув марказларининг рейтингини шакллантириш ишлари бошланди. Илк таҳлил Najot Ta'lim ўқув марказида амалга оширилди. Унда Марказдаги таълим сифатидан тортиб, ўқитувчиларнинг малакаси, инфратузилма, битирувчиларнинг ишга жойлашганлик натижалари ва бошқа омиллар инобатга олинди. Натижалар яхши! Бугунги кунда “Najot ta’lim” ўқув марказининг республика бўйлаб мавжуд 5 та филиалида 3000 дан ортиқ ўқувчи 5 хил йўналишда 10 дан ортиқ замонавий касбларда таҳсил олади. Марказдаги АйТи курслар ташқи ва ички бозор талаблари асосида амалга оширилади. Битирувчиларнинг ишга жойлашиши 80-90 фоизни ташкил қилади. Рейтинглаш жараёни бошқа IT ўқув марказларида давом этади. Натижаларга кўра ҳар йили сарҳисоб тадбирини ўтказиш ва энг яхши ўқув марказларини тақдирлаш режалаштирилган.