TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2517

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni3,580Numero di visualizzazioni
Pubblicato14 mag14/05/2024, 14:15
Contenuto del post

Contenuto

"Мен 25 йиллик стажим билан 3 миллион сўм маош оламан, қанақасига 11-синф ўғлим 7 миллион маош оляпти деб сўрашарди..." Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудларида яшайдиган имконияти чекланган оилаларнинг фарзандларини дунёнинг етакчи Google, Microsoft ва Amazon каби компанияларига бепул ўқитиб, ишга жойлайдиган академия ҳақида эшитганмисиз? 7-8 йил аввал фаолият бошлаган MAAB Innovation компанияси бугун Business intelligence (BI) йўналишида фаолият юритади ҳамда мутахассислар тайёрлайди. "Фаолият бошлаган илк кезларимизда Ўзбекистонда BI бўйича мутахассислар умуман бўлмаган. Шунда мактабларнинг битирувчи синфларида ўқиётган иқтидорли ўқувчиларни топиб, уларни бепул тайёрлаб, ишга олишга қарор қилганмиз. Бошида ота-оналар бу ташаббусимизга жиддий шубҳалар билан қарашган. Фаолиятимизни синчиклаб кузатишган. Лекин бугун бизда ўқиб, ота-онаси олдида туриб, оиласига даромад олиб кираётган мактаб ўқувчилари бор" — дейди MAAB Innovation компанияси асосчиси Шерзод Ибрагимов. Ҳозирда ушбу академия битирувчилари орасида ойига 70-80 млн сўмгача маош оладиганлар бор. Битирувчиларнинг аксарияти чет давлатлари билан ишлайди. Компаниянинг 2023 йилда IT хизматлар экспорти ҳажми 1,5 млн долларни ташкил қилган. Келажакда минглаб ишчи ўринлари яратилиши мумкин бўлган BI йўналишида мутахассис тайёрлайдиган компания фаолияти ҳақида унинг тасисчиси Шерзод Ибрагимов билан суҳбатлашдик. Суҳбатимиз АйТи йўналишида ўзини синаб кўрмоқчи бўлаётганлар учун фойдали бўлиши шубҳасиз. Ушбу йўналишда 47 ёшда ҳам ўзини топганлар бор экан. Видеони Ютубда кўриш:https://youtu.be/F7SZOvXnh5k