Contenuto
20 йиллик дугонам ёрдам сўраб, телефон қилди... Ўғлининг синфдоши бор экан (16 ёш), айтишича, жуда мияси бутун бола. Ота-онаси ажрашганлиги сабабли онаси ичкиликка ружу қўйган. Болаларга ёрдамга ажратиладиган пулни ҳам она тушкунликда бўлгани сабабли ичиб тугатар экан. Бола имконсизликдан у ёқ бу ёқда ишлаб юради оиласини боқиш учун. Шунга "Лайло имкони бўлса шу болани IT'га ўқитайлик" деган таклиф билдирди. Кунда кунора моддий ёрдам сўралган постларга кўзим тушади, хайрия қилиш яхши албатта, ўзим ҳам имкон қадар қиламан. Аслида муҳтож одамларга балиқ эмас қармоқ бериш савобли дейишади. IT соҳасига ўтганимдан бери, фарзандимни IT курсларда ўқитишга ёрдам беринг, деган мазмунда мурожаатлар кўп келиб тушади. Шунга дўстларим орасида имконияти бор одамларни болаларга илм бериш йўлида хомийликка жалб қилиш тўғрироқ бўлади деб ўйладим. Биз ёшларимизни замонавий касбларга ўқитиш орқали уларни келажакда яхши касб эгаси бўлиб, оиласини ботқоқдан олиб чиқишларига ёрдам бера олишимиз мумкин. Дўстларим орасида таълимга бефарқ бўлмаган, савобталаб, тадбиркор инсонлар жуда кўп. Бола жуда ҳам IT курсларда ўқишни истаяпти. Ўйлаганим, агар шу болани ўқитиб, унинг келажакда бирор бир замонавий касб эгаси бўлишига ёрдам бера олсак бу энг зўр савоб бўлар эди. Боланинг ўқишга жойлашиб, унинг ўқиш жараёнини назорат қилиш ва унинг кейинги тақдири ҳақида доимий равишда хабардор қилиб бораман.