Contenuto
6.5 миллион сўмлик Дастурлаш курси совға қилинади Бир ўқитувчимиз Тошкентдаги ўқув марказидан 6.5 миллион сўмга харид қилган тўлиқ Дастурлаш курсини ёшларимиздан бирига совға қилмоқчилар. Ўқитувчимиз шахслари сир қолишини истадилар, бера оладиган маълумотим фақат уларнинг Сурхондарё вилояти Термиз туманидан эканликлари. Агар орангизда Дастурлаш соҳасига ўқишни жудаям истайдиган бироқ бунга имконияти йўқ ёшлар ёки шундай ёшларни танийдиганлар бўлса ушбу ўқув курсини улардан бирига совға қилмоқчилар. Тошкентда яшайдиган ёшлардан бўлса қатнаб ўқиши мумкин, вилоятдан бўлса онлайн. "Шарти" битта, нима учун айнан шу инсон ўқиши кераклигини изохда ёзиб қолдириш. Мен ўзимдан битта шарт қўшдим: бугун IT соҳасида иш топишга ёрдам берадиган Linkedin https://www.linkedin.com ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтиб, аккаунт юритишни бошлаш. Бу шарт бўлғуси айтишнигимизга ушбу соҳада фаолият юритадиганлар билан алоқада бўлиш, келгусида ишга жойлашишга ёрдам беради. Хўш, ким ушбу бепул ўқиш имкониятини қўлга киритмоқчи? Дарвоқе, Linkedin'да рўйхатдан ўтган аккаунтининг ҳаволаси ва бизга нима учун айнан у ушбу ўқув курсида ўқимоқчилигини ёзиб қолдириш. Ушбу имкониятни атрофингиздаги ёшларга етказишга ёрдам берасиз бефарқ бўлмайсиз деб умид қиламиз. Ғолибни устозимизнинг ўзлари аниқлайдилар.