TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2533

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,340Numero di visualizzazioni
Pubblicato14 giu14/06/2024, 09:04
Contenuto del post

Contenuto

Яна бир хайрли ишни уддаладик!🤲 Менга бухоролик фарзанди муаммо билан дунёга келган бир ўқитувчи мурожаат қилди. Мурожаатни тўлиғича келтириб ўтаман: "Ассалому алейкум, Лайло опажон. Фаолиятизни анчадан бери кузатиб бораман. Бу соҳага ўтганизда жуда қувондим, сабаби сиз орқали жуда кўплаб янгиликлардан бохабар бўлиш имкони туғилди менда. Исмим Холида, Бухоро вилояти Вобкент туманиданман. Касбим ўқитувчи, мутахассислигим математика. 2021 йил биринчи фарзандимни дунёга келтирдим, бироқ туғруқ жуда оғир кечди, оқибатда қизим нервла қисилиш оқибатида ўнг томони ишламайдиган бўлиб туғилди. Жуда кўп оғир кунларни бошдан кечирдик, Алҳамдуллилаҳ анча ўзгариш бўлди бироқ ҳозир ҳам қўли ўсишдан орқага қолган. Ҳануз даволанамиз. Ҳозирда иккита фарзандим бор. Уйдаман. Қизимни соғлигида муаммо борлиги сабабли боғчага беролмайман ойига 7-8 хил дори ичиб юради, нерв дорилари бўлгани учун кечиктирмасдан ўз вақтида ичиришни кучли назорат қилиш керак. Бу масъулиятли ишни бировга ишона олмайман. 2023 йил IELTS олдим, болалар билан бўлиб 6 ой тайёрлана олдим ба 6 баллни қўлга киритдим. Магистратурага грант асосида қабул қилиндим, лекин болаларим сабаб ўқий олмадим, академик таътил олишга мажбур бўлдим. Шу 1 йилдан бери IТ соҳасига киришни ўйлайман, бу соҳа айнан мен учун деб ўйлайман. Сабаби уйдан ўтириб ишлаш имконини борлигида. Лекин моддий жиҳатдан ва вақт жиҳатидан курсларга қатнай олмайман. Боламни соғлиги сабаб бу соҳага кириб боришим, шу соҳада фаолият юритишим шарт деб ўйлайман. Шахсий нотбуким бор, рус тилини ҳам B2, инглиз тилини ҳам B2 даражада биламан. Шунга агарда малол келмаса уйдан ўтириб бу соҳани ўрганишимга амалий кўмак берсангиз дегандим. Сизга катта раҳмат. Аллоҳим паноҳида бўлинг. Қизалоқларизни ҳузурини кўриб юринг илоҳим." Бу аёлга қўлимдан келганча тавсия бердим, бироқ курс олиб бериш имкония бўлмаганди... Куни кеча сурхондарёлик математика устозимиз ўзлари харид қилган 6,5 миллион сўмлик курсни совға қилиш учун одам изладилар ва шаффоф бўлсин деб буни ижтимоий тармоқ орқали эълон қилдим(https://www.facebook.com/profile.php?id=100003466037199) Холида фурсатдан фойдаланиб, шу имкониятни уларга беришимизни сўрадилар. Курс совға қилиш ташаббуси билан чиққан устозимиз эса ушбу курсни ҳаётда бошига синов тушган ўзларининг ҳамкасбларига совға қилишга қарор қилдилар. Хуллас, биз яна бир хайрли ишни амалга оширдик. Шахси сир қолишни истаган ўқитувчимизга шундай муқаддас кунларда қилган хайрли ишлари ва ташаббуслари учун миннатдорлик билдириб қоламиз. Иллоҳим ушбу ўқиш имконияти бухоролик устозимиз учун манфаатли бўлиб кўзлаган мақсадларига эришсинлар🤲 Агар кечаги постга назар солсангиз унда яна бир аёл отаси вафот этган жиянига ўқиш учун имконият сўраган, агар орангизда IT'да ўқиш учун имконият бера оладиган саховатли инсонлар бўлса ушбу ташаббусни давом эттиришга чақириб қоламан. #Ёшлар_таълимига_ҳисса_қўшинг