TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2538

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,420Numero di visualizzazioni
Pubblicato27 giu27/06/2024, 13:30
Contenuto del post

Contenuto

Баъзи ҳолларда уй бекаларига ҳавас қилиб, қандай мазза шуларга эрталабдан ишга боришим керак деган ташвишлари йўқ, деб нолиган пайтларим бўлиб туради… Мана бир неча кундирки уйдаман… Фақат на иш қилиш кўнгилга сиғади, на дам олиш. Шу бир неча кун ичида бутун ҳаётим кўз олдимдан ўтди… Нимадандир нолиётганимизда фикрларимиздан эҳтиёт бўлишимиз кераклигига яна бир бор амин бўлдим… Шунча йиллардан буён доим кўтаринки байрамона кайфиятда нишонлаган касб байрамим ҳам кўнглимга сиғмади… деб ўтиргандим, телефон жиринглади: “Лайло опа, нечинчи қавватда уйингиз?” Бу тиниб-тинчимас қалби меҳрга тўла синглим Tamannoнинг овози эди. Кутилмаган бу ташрифдан қувониб кетдим… Қўлларида “Аёл бахти”ни кўтариб кириб келди у… “Бу гул ҳақида эшитганимда уни сизга совға қиламан деб дилимга тугиб қўйгандим” - дейди у. “Баъзида ёзишдан бошқа чора йўқдек туюлади. Ёзишдан бошқа малҳам йўқ дейсан-у, яна ёзаверасан… ” - бу совға қилинган китобдаги илк мисралар эди… Бизнинг касбимиз шу ёзиш билан чамбарчас боғлиқ. Қилган ношукрликларим учун узр сўрайман! Мен ўз касбимни жуда ҳам севаман ва уйда ўтиришни хохламайман! Касбим орқали жуда кўп нарсага эришдим ва Иншоллоҳ ҳали қиладиган ишларим кўп! Фурсатдан фойдаланиб, эрта тонгдан ўз табрик ва тилакларини йўллаган барча азиз дўстларим ва ҳамкасбларимга эътибор учун ўзимнинг миннатдорлигимни билдирмоқчиман. Касб байрамимиз муборак бўлсин азиз устозлар ва ҳамкасблар. Доим севимли касбимиздан қадр топиб, ҳурсанд бўлиб яшаш насиб қилсин🤲