TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2539

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,950Numero di visualizzazioni
Pubblicato3 lug03/07/2024, 12:05
Contenuto del post

Contenuto

Болани пул эвазига нимадир қилишга ундаш қанчалик тўғри деган савол мени доим ўйлантиради. 14 ёшли қизим куни кеча мен талабалик давримда ўқиган Оскар Уайльднинг "Портрет Дориана Грея" романини ўқиб тугатди ва менга шундай деди: "Ойижон, яхшиям ўшанда бизга ўқиган китобимиз учун пул бераман деган экансиз, бошида пулга қизиққандим, ҳозир эса китоб ўқимасам ўзимни ёмон ҳис қиламан..." — деди. Дарҳақиқат бугун Ширинни китоб ўқишдан тўхтатиб бўлмайди, унда ҳатто ўзининг кичик кутубхонаси ҳам бор хатто. Фарзандининг китобда ўқиган саҳифаси учун пул бериш амалиётини мен бундан бир неча йил аввал Рақамли технологиялар вазири Sherzod Shermatovдан улар билан Халқ таълими вазирлигида ишлаган давримда ўрганганман. Улар билан ишлаган пайтларимда фарзандларига ўқиган китоби учун пул бериш амалиётини йўлга қўйганликлари ва улар шу қадар кўп китоб ўқишяптики кўп пуллари кетаётгани ҳақида айтиб бергандилар. Ўшанда мен ҳам бу амалиётни қизларимда жорий қилиб кўрганман. Қайсидир пайтгача бошида пул бердим, кейин эса бу шартли рефлекс бўлиб қолди. Кеча Ширинни айтган гапидан кейин ҳамда Sardor Bazarbaev ўз саҳифасида ёзган наманганлик тадбиркор Bekzod Tuhtasinov ака нафақат китоб ўқиган болаларни балки уларнинг ота-онасини ҳам моддий рағбатлантирганини эшитиб, болани китоб ўқишга ўргатишнинг ҳар қандай усули тўғри эканлигига яна бир бор амин бўлдим. 5 ой мобайнида 42 нафар ўқувчи300 дан ортиқ китоб ўқиган. Тадбиркор уларни рағбатлантириш учун 10 минг АҚШ доллардан ортиқ маблағ сарфлаган. Бу жуда зўр натижа деб ўйлайман. Бу жараён шу танловда қатнашган болаларда китобхонлик маданиятини шакллантиргани шубҳасиз. Аслида болалар таълимига бефарқ бўлмаган ана шундай ИНСОНЛАР орамизда борлиги бу бахт. Ҳар бир инсон оиласидаги болаларда китобга бўлган меҳрни уйғота олса бу унга ҳаётидаги энг қимматли совғани қилган ҳисобланар экан. Қуйидаги видеодаги каби ҳамма оилаларда китоб ўқиш байрам даражасига чиқсин🤲 Хўш, сиз фарзандингизни китоб ўқишга меҳрини ошириш учун қандай усуллардан фойдалангансиз?