TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
"Лайло опа, IT курсларнинг яхшилар қайси? Қайси ўқув марказини тавсия эта оласиз?" Деярли ҳар куни дуч келадиган саволларимдан. Бугун ҳам ҳуддий шу савол билан мурожаат қилишди. ICTWeek Uzbekistan 2024 ҳафталиги доирасида ўтадиган "IT таълим ва фрилансинг" форумида айнан шу саволларга жавоб олишингиз мумкин бўлади. 19 сентябрь куни соат 10:00да бўлиб ўтадиган тадбирга, фарзандларингиз ва ўқувчиларингиз билан ташриф буюринг! Унда IT соҳасидаги энг сўнгги таълим тенденциялари билан танишишингиз мумкин бўлади. Дарвоқе, ҳафталик меҳмонларининг қулайлиги учун шаҳарнинг 5 нуқтасидан 3 кун давомида ҳар соатда бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади: Бекатлар билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.