Contenuto
Машҳур IT ўқув марказларида бепул таълим олишни истайсизми? Кеча бир ўқитувчимиз бир савол билан мурожаат қилдилар: “ICTWeek Uzbekistan 2024 ҳафталигига ўқитувчи ва ўқувчиларни таклиф қилмайсизларми?” деб. Албатта таклиф қиламиз! Айнан эртага ҳафталикнинг сиз учун муҳим куни “IT таълим ва фрилансинг” форуми бўлиб ўтади. Унда ўқувчи ёшлар IT таълим лойиҳалари, муваффақиятли фаолият олиб бораётган фрилансерлар билан учрашувларда қатнашиш билан бирга машҳур IT ўқув марказларида бепул таълим олиш учун ваучерлар ютиб олиш имкониятига бўладилар. Бунинг учун сиз Digital.Edu Рақамли таълимни ривожлантириш Марказининг павильони олдига келиб, бир нечта саволлардан иборат тестдан ўтишингиз керак бўлади. Имкониятни қўлдан бой берманг! Форум соат 10:00 дан 15:00 га қадар давом этади. Форумга келишингиз қулай бўлиши учун шаҳарнинг 5 нуқтасидан бепул автобуслар ташкил қилинган: https://t.me/ictweekuzbekistan/1106 Батафсил маълумот: https://t.me/digitaledu_uz/602