Contenuto
Ҳаммаси учун раҳмат сизга! Яхши ўқитувчининг таъсирини ўқувчи хотирасидан ҳеч қачон ўчириб бўлмайди, дейишади. Сиз сабабли ҳар бир инсон ҳаётда тўғри яшашни, янгидан-янги билимларни, кучлироқ бўлишни ва келажакка ишонч билан қарашни ўрганади. Фақат сиз ҳар бир инсоннинг ҳаётини яхши томонга ўзгартиришга қодир йўл кўрсатувчи ЮЛДУЗСИЗ! Инсоният учун Сизнинг меҳнатингиз бебаҳо! Мен учун сабр-тоқат ва ғамхўрликнинг ҳақиқий намунаси бу Сизсиз! Меҳрибонлигингиз ва фидойилигингиз доимо сизни янги марралар сари илҳомлантирсин. Донолигингиз, сабр-тоқатингиз ва ғамхўрлигингиз учун раҳмат сизга. Ҳаёт йўлингиз фахрланишга арзирли ўқувчиларга тўла тўлсин! Сизга бахт, соғлиқ ва хонадонларингизга файз ва барака тилайман! Касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар! Сизларга чексиз ҳурмат билан мен. Ушбу ролик Халқ таълими вазирлигидаги фаолиятим давомида 1 октябрь— Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан суратга олинган сўнги роликларимдан бири бўлган.