Contenuto
41 ёшда Бадиий каштачиликдан Дастурчиликка Асли касби бадиий каштачилик бўлган 41 ёшида Дастурчиликни ўрганаётган Полина билан танишиб тўғриси хайратда қолдим. Ўзим 40 ёшдаман, лекин ниманидир янгидан ўрганишга жуда қўрқаман. Полина эса истак ва хохиш бўлса ҳамма нарсанинг имкони бор дейдиганлардан. Мен бундай иштиёқи баланд одамларга хавас қиламан. Фейсбукда касбини IT cоҳасига ўзгартириш нияти бор дўстларим жуда кўп. Шунга уларга School 21 мактабини тавсия қилиб пост қўйишга қарор қилдим. Энг аҳамиятли томони нима биласизми? ⚠️School 21 билан IT соҳасини мутлақо БЕПУЛ ўрганиш мумкин. Бу ерга касбини ўзгартириш, ўзини IT'да топишни истайдиган барча 18 ёшдан юқори бўлган ҳамюртларимиз боришлари мумкин. School 21 филиаллари Самарқанд ва Тошкент шаҳрида мавжуд. Тез кунда мактабдан тўлиқ репортажни жойлайман.