Contenuto
Ассалому алайкум азиз ва латофатли аёл-қизларимиз! Хабарингиз бор ICT Week Uzbekistan 2024 ҳафталиги доирасида "IT Ladies Uzbekistan" журнали тақдимотини ўтказган эдик. Қизларнинг АКТ соҳасидаги муваффақиятли йўлларини доимий ёритиб бориш мақсадида журналининг Телеграм каналини ҳам ташкил қилдик: t.me/ITLadiesUzbekistan Ушбу каналимиз орқали ҳаёти ва фаолиятини IT билан боғлаган ҳар бир қиз ва аёлларимизнинг фаолиятларини ёритиб боришни мақсад қилиб, қизларнинг АКТ соҳасидаги улушини оширишга ҳисса қўшмоқчимиз. Агар сиз ҳам ушбу соҳага қизиқсангиз, сизнинг таклифларингизни кутиб қоламиз. Айнан қандай мавзулар сизга қизиқарли бўлар эди? "IT Ladies Uzbekistan" журналининг Телеграм канали: t.me/ITLadiesUzbekistan Ҳамкорликдан мамнун бўламиз!