TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Ёдимда, бундан бир неча йиллар аввал мен фаолият олиб борган ташкилотлардан бирида қачонлардир хабарлар биринчи рус тилида кейин ўзбек тилида қўйилар эди. Ишга кирган чоғим бундан жуда жахлим чиққан, жуда кўп урунишлар натижасида буни ўзгартиришга муваффақ бўлганман. Афсуски, ўзим ҳам Унга ҳиёнат қилиб турадиганлар қаторида бўлиб қоламан баъзида, лекин Уни жуда ҳам яхши кўраман! Уни ерга уриб, қадрсизлантиришга урунганлар эса мен учун дўст эмас! "Сен йўлларимнинг аввали ва йўлларимнинг охирисан, Кечир мени Она тилим!" Дарвоқе, ролик "Миллий тикланиш" партияси томонидан суратга олинган экан, уни албатта кўришни тавсия этаман. Она тилингизга бўлган меҳрингизнинг янада ортишига сабаб бўлиши шубҳасиз👍🤲