TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2611

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni590Numero di visualizzazioni
Pubblicato25 ott25/10/2024, 09:29
Contenuto del post

Contenuto

Сифатсиз маълумотлар оқибатида ҳар йили бутун дунёда компаниялар миллионлаб доллар маблағ йўқотишар экан. Бу йўқотишлар нафақат компаниялар балки давлатларга ҳам «қимматга» тушади. Ҳаётимизда дуч келаётган ҳар бир муаммоларимиз бугун таҳлилларнинг етарли эмаслиги оқибати десак ҳам муболаға бўлмайди. Ушбу муаммо АКТ ҳафталиги доирасида ўтказилган Рақамли ҳукумат форумида ҳам тилган олинган эди. Бутунжаҳон иқтисодий Форум маълумотларига кўра, Data Science бугунги кунда энг катта талабга эга бўлган касблар рейтингида биринчи ўринни эгалар экан. Data Science — IT'даги энг тез ривожаланётган соҳа бўлиб, ушбу соҳа мутахассисларига бўлган талаб сўнгги уч йилда 433% ўсган. (Ушбу маълмуотлар касб танлаш арафасида турганлар учун фойдали бўлади деб ўйлайман) Куни кеча Рақамли технологиялар вазирлиги, Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш “Улуғбек жамғармаси” ҳамда Тошкентдаги Inha университети ҳамкорлигида ўтказиладиган “Data Science” лойиҳасининг саралаш жараёнида иштирок этдим. “Мирзо Улуғбек ворислари” тайёрлов ўқув курсларига барча ОТМларнинг бакалавриат йўналишининг 2-курсини муваффақиятли тамомлаган талабалар орасидан энг иқтидорлилари қабул қилинади. Бунда талабгорларнинг турли соҳалардан эканлигига эътибор қаратилди, яъни қишлоқ хўжалигидан тортиб педагогика ва тиббиётгача. Data Scientist мутахассиси чакана савдодан тортиб, астрофизикагача иш топиши мумкин экан. Ўтган йили ҳужжат топширган талабгорлар 322 нафарни ташкил этган, жорий ўқув йилида уларнинг сони 5 баробар кўп 1753 нафарни ташкил қилди. Шулардан 60 нафари танлаб олинади ва 1 йил давомида бепул равишда уларга ўз мутахассисликлари бўйича Тошкентдаги ОТМда ўқишни давом эттириш имконияти, замонавий ноутбкулардан тортиб, инглиз тили ва оддий фойдаланувчи даражасидан лойиҳа ишини бажара оладиган мутахассис сифатида етиштирилади. Кеча қарийб 150 нафар талабгорларнинг "Self presentation"ларини тингладим. Талабалар орасида кўзи ёниб турганлари жуда кўп ва бу жуда қувонарли. Мен уларнинг энг муносиблари саралаб олиниб, келажакда мамлакатимиздаги турли соҳалардаги мавжуд муаммоларга чуқур таҳлиллар орқали ечим топа олишади деб ишонаман. Лойиҳанинг бош мақсади ҳам шу! P.S. Кечаги суҳбат жараёнлари 10 соат давом этди. Ушбу суҳбатлардан парчаларни жойлайман, унда ёшларимизнинг