Contenuto
15 ёшли Шириним бугун оиламизга ўзининг илк даромадини олиб келди🥳🥳🥳 Қувончимнинг чеки йўқ😇 ичимга сиғмади, яқинларим билан бўлишиш билан кифоялана олмадим, ҳамма билан бўлишгим келди. Ҳаммаси ўтган йили Ширинни замонавий касбларга ўқитиш мақсадида мобилография курсига берганимдан бошланди. Кейинроқ ўзи қизиқиб мустақил равишда бошқа замонавий курсларни сотиб олиб онлайн ўрганди. Қизимнинг Инстаграмда юритаётган контентларини кўриб қизимга иш таклиф қилишибди, бошига 200 АҚШ доллар маош. Бу пулга дарсдан бўш вақтида ҳафтада 2-3 марта бориб видео суратга олиб контент тайёрлаб беради. Суратда эса қизимнинг илк кунда олган аванси. АйТи соҳасида унинг имкониятларидан фойдаланиб, фрилансер сифатида муваффақиятли фаолият олиб бораётган қизларни кўриб жуда ҳавасим келарди. Ширинимнинг ютуғи бу қизлар билан таққослаганда кичик, аммо мен учун катта бўлган ютуғи билан бўлишишимдан асосий мақсад фарзандларингизни замонавий касбларга ўқитинг, уларга инвестиция киритинг, ишонинг, эртага қайси касбни эгаллашидан қатъий назар бу замонавий AйТи касблари албатта ҳаётида ас қотади. Айниқса эртага бир оиланинг бекаси ва она бўладиган қиз болаларга. Дарвоқе Ширин дизайнерлик курсида ўқишни бошлаш арафасида. Фурсатдан фойдаланиб, барчангиздан қизимни янги бошлаган ишида юзи ёруғ бўлиши учун дуо қилиб қўйишингларни сўраб қолардим🙏🤲