TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2625

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni985Numero di visualizzazioni
Pubblicato7 nov07/11/2024, 12:49
Contenuto del post

Contenuto

“Ота-онам менинг қаҳрамонларим!" Бугунги кунда бутун дунёда 466 миллион аҳоли эшитишида нуқсони бўлган инсонлардир. Уларнинг ўз тили бор! Кар-соқов ота-онадан туғилган соғлом болаларнинг «она тили» айнан имо-ишора тили ҳисобланар экан. Кейинчалик бу болалар жамиятга қўшилиб, ҳамма каби эшитиб, гапиришни "чет тили" сифатида ўрганишар экан. Бугунги қаҳрамонларим Севара Эшқобилова ҳамда Шаҳло Сапарбаевалар, улар айнан шундай имо-ишора тилида сўзлашувчи эшитиш қобилиятидан маҳрум ҳамюртларимиз. Иккалалари ҳам ўзлари каби эшитиш қобилияти йўқ бўлган инсон билан оила қуришган бўлсада, мутлақо соғлом фарзанд дунёга келтиришган ва бугун шу фарзандлари комил инсон бўлишлари учун ҳаракат қилишмоқда. Ҳар иккала қаҳрамонимиз эшитишида нуқсони бўлган, кар инсонлар учун мўлжалланган IT4Everyone лойиҳаси иштирокчилари. Ушбу лойиҳанинг асосий мақсади IT воситалар ёрдамида ижтимоий тармоқлар ва интернетда бизнесни ривожлантиришни ўргатишдан иборат. Лойиҳа иштирокчилар нафақат замонавий касб ўрганиш балки, ўрганганларини UZUM, OSON, MAAB Innovation каби йирик компанияларда стажировка қилиш орқали қўллаш имкониятига эга бўлганлар. Мени хайратда қолдирган бир жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман, эшитиш ва гапириш қобилиятига эга бўлмасада икки қаҳрамонимиз ҳам одамлар билан доимий мулоқотни талаб қиладиган тармоқли бизнес билан шуғулланишар экан. Масалан Севара ушбу бизнесда директор. У хатто шу бизнес ортидан Дубай, Миср, Туркия каби давлатларга саёҳат ҳам қилган. Бугун ўрганган замонавий касблари ёрдамида ушбу бизнесини янада ривожлантириш билан бирга янги иш бошлашни ният қилишган. Уларнинг асосий мақсади фарзандларига чиройли таълим олишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш. Бунинг учун уларни доимий равишда тўгаракларга олиб боришади. Учрашув чоғида Шахлонинг қизи Янани суҳбатга тортиб ота-оналари ҳақида сўрадим: "Ота-онам менинг қаҳрамонларим. Мен улардан доим ҳаракатда бўлишни ўрганаман. Синфдошларим мени имо-ишора тилида гаплашишни билишимга хавас қилишади. Ҳатто яқин дугонам бу тилни ўрганиб олган ва уйимизга меҳмонга келганида онам билан гаплашади” — дейди у. Аслида ҳар қандай имконсизликда имкониятлар яратиш ҳар бир инсоннинг ўз қўлида. Шаҳло ва Севара каби соғлигида муаммо билан дунёга келган инсонлар бизни ҳаётга бошқача кўз билан қарашга, бизлар шукрона қилишимиз учун, ўрнак олишимиз учун дунёга келишган деб ҳисоблайман. Баъзида тўрт мучамиз соғ бўла туриб, атрофдагилардан хомтаъма бўлиб яшаётган инсонларни кўрганда, уларга Шаҳло ва Севара каби юртдошларимизни кўрсатгим келади. АйТи воситалари билан ўрганиладиган замонавий касблар ногиронлиги бўлган инсонлар учун кўплаб имкониятларни тақдим этади. Масофавий иш, мослашувчан жадваллар ва соҳада мутахассисларга бўлган юқори талаб бу соҳани барқарор ва қизиқарли иш излаётганлар учун жозибадор қилади. Бугун аллақачон дунё амалиётида йирик IT компаниялар имконияти чекланган инсонларни ишга қабул қилишда фаоллик кўрсатишмоқда. Биздан ҳам бугун Шаҳло ва Севара каби ўз устида ишлаб бу касбларни ўзлаштираётган юртдошларимиз иш ўрни яратиш ва уларни фаровон ҳаёт кечиришлари учун имконият бериш талаб этилади. Бу ерда уларнинг хизматларига эҳтиёжи бўлганлар учун профилларига ҳавола қолдираман, балки шу баҳона улар қўшимча ишли бўлиб ҳам қолишар. Севара:https://www.instagram.com/sevaralife_/ Шахло: https://www.instagram.com/sh.saparbaeva92/