Contenuto
Зўр факт экан 😉Менга ўхшаб бир паста ҳиссиётга берилиши мумкин бўлганлар қимматли ходим саналар экан, мен бўлса шу ҳислатимни йўқотишим керак деб юрардим... Таъсирчан ходимлар самаралироқ ишлайди Кўпинча иш қидираётганлар ўзларини резюмеда стрессга чидамли деб кўрсатишади. Лекин япон олимлари олиб борган тадқиқот шуни кўрсатдики, ҳиссиёт ва хавотирга мойил ходимлар кўпроқ самарадорлик кўрсатишади. Тадқиқотда 18 ёшдан катта бўлган 296 нафар ишловчи катталар иштирок этди. Олимлар уларнинг шахсий хусусиятлари ва ишдаги самарадорлик кўрсаткичлари ўртасида боғлиқликни аниқлаш мақсадида сўров ўтказишди. Натижада, юқори таъсирчанликка эга бўлганлар (умумий сўровда қатнашганларнинг 26 фоизи) ўз ҳамкасбларига нисбатан эътиборлироқ ва жамоада мустаҳкам алоқалар ўрната олишлари маълум бўлди. Бундан ташқари, айнан шу гуруҳ энг масъулиятли ишчилар эканлиги аниқланди. «Тадқиқотимиз кўрсатдики, ходимларнинг бир қисми ишда юқори даражадаги стрессга дуч келиши мумкин. Шунга қарамай, юқори ҳиссиётга эга одамлар стрессга кўпроқ берилувчан бўлса-да, уларнинг эмпатия даражаси юқори бўлгани учун, бу хусусият айниқса интерфаол муносабатларни талаб қилувчи лавозимларда ташкилотлар учун қимматли активга айланади» , — деб таъкидлашди олимлар. Олимлар раҳбарларга тез-тез стресс ҳолатига тушувчи ходимларга яқиндан эътибор беришни ва уларни компанияда сақлаб қолишга ҳаракат қилишни маслаҳат бердилар. Улар бизнеснинг самарадорлигини оширишда муҳим рол ўйнайди. @nurbekalimov саҳифасидан олинди