Contenuto
Бугун эрталабдан ишхонамиздаги ҳамкасбларим нима сабабдандир "Covid" пандемияси даврини эслашни бошлашди... Ўша кунларни тилга олдик. Пандемияда ҳамма бир-биридан жирканганини, кўчалар ҳувиллаб қолганини, моргларда яқинларини олиб кетишга қийналган инсонларни... Ҳаёт қанчалар бешавқат, одамзоднинг умри қанчалик омонат. Бу бало қанча инсонларнинг яқинларидан айириб, "ёстиғини қуритди"... Мен бу офат курсдошим, яқин дўстим Жавохирни орамиздан олиб кетганини эсга олдим, ва бу хотирлаш бежизга эмас экан... Бугун Жавохир тирик бўлганида ўзининг таваллуд кунини нишонлаётган бўлар эди. Мен фурсатдан фойдаланиб унинг ортида қолган фарзандларига оталарининг умрини қўшиб беришини, камида оталари каби етук инсон бўлишларини тилаб қоламан. Жавоҳир, жойларингиз жаннатдан, охиратингиз обод бўлсин🤲