TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2673

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,380Numero di visualizzazioni
Pubblicato9 gen09/01/2025, 06:24
Contenuto del post

Contenuto

Мактабларда таътил бошланди дегунча, мен ишхонага ўз вақтида етиб боришим жуда қийин масала бўлиб қолади. Жуда ўзимни бўш қўяман! Ва бу фақат менда кузатиладиган ҳолат эмас, аксарият боласи мактабга қатнайдиган ҳамкасбларимда шундай, мактаб даврида иш вақтидан ярим соат олдин келадиган ходимлар таътилда албатта кечикишни бошлайди😊 Нимага бундай? Ўйлаб қарасам, мактаб нафақат ўқувчиларни балки ўқувчи атрофида борки барчани ИНТИЗОМЛИ қиларэкан! Интизом эса раҳматли бувамлар айтганларидай ҳар қандай ишда энг асосий омил саналади. Сизда ҳам шундайми?