TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2691

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,130Numero di visualizzazioni
Pubblicato31 gen31/01/2025, 05:29
Contenuto del post

Contenuto

Шахло билан бир муҳим жараёнга тайёргарлик кўряпмиз, амалга ошмагунича айтмай тураман нималигини. Сизнинг дуоларингиз бизга ҳозир жуда ҳам зарур, дуо қилиб қўйинг🤲 Шу боисдан куни кеча қизим Шахлонинг устози билан суҳбатда бўлганимда имкон қадар унга планшет олиб беришимни илтимос қилдилар, бир он ҳам иккиланиб ўтирмадим, муддатли тўловга планшет олиб келдик. Планшет нима учун керак? Жуда кўп материаллар электрон тарзда эканлиги, видео дарслар, электрон китоблар ва таълимий иловалар унга жуда зарурлигини айтдилар. Смартфон бу ўринда кичкиналиги ва мактабда ундан фойдаланиш мумкинмаслиги, ноутбукни ҳар куни мактабга кўтариб бориб келиш оғирлигини айтдилар. Аслида энг муҳим ва даромадли сармоя – бу фарзанд таълимига киритилган инвестиция. Ўзимга ҳам онам қачондир барча зарур шароитларни яратиб беришга имконлари йўқ бўлса ҳам ҳаракат қилганлар. Таълимга инвестиция орқали биз фарзандимиз учун Келажакдаги барқарорлик, яъни мустаҳкам карьера ва молиявий мустақилликни таъминлашга ёрдам берамиз. Юқори малакали мутахассисларга ҳар доим талаб катта бўлади. Билимли инсонлар ўз жамиятига катта ҳисса қўшади. Мени ҳар ойлик маошимда фарзандларим таълими учун алоҳида сумма ажратилган ва мен бу суммани уларнинг тил ўрганишидан тортиб, замонавий касбларни ўрганишигача ҳеч оғринмай сарфлайман, ва энг аҳамиятли томони ҳозирни ўзидан бу ўз мевасини бера бошлаган. Шу учун фарзандингиз таълимига бугун сармоя киритинг – эртанги куни муваффақиятга тўла бўлади! 👨‍👩‍👧‍👦 Хўш, Сиз фарзандингиз таълими учун қандай инвестиция киритаяпсиз ёки киритгансиз? Фикрларингиз билан бўлишинг! Эҳтимол бу бошқаларга ҳам ас қотиб қолар⬇️