TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2727

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni992Numero di visualizzazioni
Pubblicato19 mar19/03/2025, 11:24
Contenuto del post

Contenuto

«У бир пайтлар унга китоб ўқиб берадиган робот ҳақида орзу қиларди…» Бугун эса технологиялар бу ишни одамлар ўрнига бажариб, кўзи ожиз инсонларга нафақат китоб ўқиш, балки ишлаш ва рақамли оламда бемалол ҳаракатланиш имкониятини бермоқда. Лекин бу етарлими? Мен доим Абдулло ака каби инсонлар бизнинг шукрона қилишимиз учун яратилган деб ўйлар эканман... Гўё улар тақдирнинг биз соғлом эканимиз учун миннатдор бўлишимиз кераклиги ҳақида бир эслатмасидай. Лекин бу интервью мени чуқурроқ ўйлаб кўришга ундади. Уларнинг ҳаёти бизнинг шукроналик ҳиссимиз учун эмас.. Интервьюдан қилган хулосам аслида бу инсонларга биздан ачиниш ва ёрдам бериш эмас, аксинча ҳеч кимнинг ёрдамига муҳтож қилмайдиган жамият керак. Ҳақиқий инклюзия – бу ачинмай, тенг кўриш ва ҳеч ким ўзини “ўзгача” ҳис қилмайдиган дунё экан. Суҳбатдошим Абдулло ака Доцент, халқаро эксперт, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раиси ўринбосари жуда ҳам кенг тафаккур ва билимга эга инсон. Болалигида одамлардан китоб ўқиб беришлари учун пул беришга ҳам мажбур бўлган. Оталари раҳматли Ички ишлар тизимида фаолият юритиб ярим тунда келганларига қарамай ўғлининг илтимосини ерда қолдирмай китоб ўқиб берган эканлар. Ота-онанинг саъй-ҳаракатлари билан Абдулло ака бугун шундай илмга эгаликлари учун ота-оналарига тасанно айтдим. Абдулло ака билан Ўзбекистондаги рақамли инклюзивлик, рақамли технологиялар ёрдамида ногиронлиги бор инсонларнинг ҳаётини яхшилаш имкониятлари, мавжуд муаммо ва тўсиқлар ҳақида суҳбатлашдик. https://www.youtube.com/watch?v=oaTyAaPMHN8&t=791s