TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
Contenuto del post
Contenuto
Бадавлат бўлмай туриб ҳам бой яшаш мумкинми? Кўпчилик бошқаларни бой қилиш учунгина яшаётганини англамай, ўзини кўп нарсага қурби етмайдиган одамдек ҳис этади. Дэвид Бахнинг "Латте омили"ни ўқиб чиқдим. Аслида раҳматли бувижоним менга қачонлардир ўргатган ва мен бугунги кунда амал қилишни унутиб қўйган омиллар экан. Менинг ойлик харажатимни кўриб, ушбу китобни дарҳол ўқиб чиқишимни тавсия қилиб, молиявий саводхонлигимни қайта кўриб чиқишимга ёрдам берган Моҳира Нуруллаевага алоҳида раҳмат! Мен китобда ўқиганларимга албатта амал қилишга ҳаракат қиламан Бугун ўзининг молиявий аҳволидан қониқмаётган барчага ушбу китобни ўқиб чиқишни тавсия қиламан.