Contenuto
"Лайло опа, сизга бир ёрдам сўраб ёзаётган эдим.... Ўтган йили Тошкентда Марказий банк раҳбари ташаббуси билан банклар ҳомийлигида 100 тача кутубхона ташкил қилинган эди. Шу сабабли мен ҳам бирорта банк ҳомийлигида Марказимиз олдига Кутубхона қилдириб беришни илтимос қилмоқчи эдим. Бу қишлоғимиз ёшлри учун нафақат кутубхонадан фойдаланиш имконияти балки Марказимиз ёшлари учун қўшимча тўгараклар ташкил қилиш имконини берармиди" — деб ёзди Фарғона вилояти, Фарғона тумани узоқ Водил қишлоғидан бўлган Islomjon Muhammadjonov. Марказимиз жуда кичкина, лойиҳалар қилишимиз учун жой етмаяпти, иложсизликдан тунги 11-12 гача қолишимизга тўғри келяпти. Кутубхона бўлганида эда янада кўпроқ ёшларни ўқитишимиз учун яхши имконият бўлар эди. Исломжон ТАТУ Фарғона филиали талабаси. У ўзининг қишлоғидаги ёшлар учун ўзи бир вақтлар орзу қилган “Obod ta’lim” ўқув Марказини ташкил қилиб, бу ерда кўплаб ёшларга БЕПУЛ равишда замонавий касбларни ўргатишни йўлга қўйган. Бугунга қадар қарийб 150 нафар ёшлар График дизайн, Web дизайн, Мобилография, Компьютер саводхонлиги ва инглиз тилидан бу ерда БЕПУЛ таълим олган. Айни дамда Марказда 40 дан ортиқ ёшлар БЕПУЛ таҳсил олмоқда. Исломжоннинг бу илтимосини пост сифатида ёзиб қолдиришга қарор қилдим, балки бирор саховатли инсон чекка қишлоқ ёшлари замонавий касб ўрганиши учун ана шундай маскан қуриб беришни истаса шу муборак кунларда зўр саховат қилган бўлар эди. Айтишадику, агар кимдир сиздан ёрдам сўраса, унга балиқ эмас, балиқ тутиш учун қармоқ беринг деб. Исломжон ташкил этган ўқув Марказ ҳам ёшларга ана шундай қармоқ тутишни ўргатиш билан шуғулланаётган илм маскани.