TGTGInsightintelligence telegramLIVE / telegram public index
← Laylo Rustamova
Laylo Rustamova avatar

TGINSIGHT POST

Post #2744

@iteducation_pr

Laylo Rustamova

Visualizzazioni1,560Numero di visualizzazioni
Pubblicato8 apr08/04/2025, 12:17
Contenuto del post

Contenuto

Китоб ўқиб, отасига автомобиль олиб берган бўлажак дастурчи қиз Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 8-синф ўқувчиси Дилбархон Ҳайдарова “Ёш китобхон” танловида ғолиб бўлиб Президент совғаси — BYD электромобили соҳибасига айланди. Дилбар АКТга ихтисослашган мактабда ўқийди ва келажакда дастурчи бўлишни орзу қилади. Унга бу йўлдаги энг яхши “кодлар”дан бири — китоб ўқиш деб билади. Ҳар куни ўртача 20 бет китоб мутолаа қилиш унга одатга айланган. Ўтган ёзда у 30 дан зиёд китоб ўқиб, китобхонлик танловида омадини синаб кўрди. — Танловда иштирок этиш учун китоб ўқидингизми ёки китоб ўқиганингиз учун танловда иштирок этдингизми? — деган саволимизга у "Ҳар иккаласи ҳам", дея жавоб берди. Дилбардан синфдошларининг унинг ютуғига муносабати ҳақида сўрадим. Нафақат синфдошларим балки бошқа кўплаб тенгдошларим китобхонлик танловларига қизиқишни бошлашди. Улар ҳозирча электромобилга қизиқиб китоб ўқишяпти, лекин ишонаманки, бу одат уларнинг ҳаёт тарзига айланади. Автомобилингизни нима қилдингиз, деб сўраганимда, Дилбар уни отасига берганини айтди 😍👏 Ота-она учун бунданда ортиқ бахт борми?! Дилноза сингари илмли ва ўқишга иштиёқи юқори бўлган қизларимиз сафи кенгаяверсин! "Ёш китобхон" танловининг бу йилги барча ғолиблари қизлар эканлиги қувонарли.